Тобора оммалашиб бораётган “Заковат” билимдонлар беллашуви кўплаб ёшларни билим олишга, мутолаага ошно қилишда ижобий самара бермоқда.  

Унда Самарқанд вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, билим ва касбий маҳоратларини янада юксалтириш мақсадида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди. Жамоаларга бўлинган ҳолда ўзаро билим ва зукколикларини синовдан ўтказди.

 “Заковат” интеллектуал ўйини якунига кўра, 1-ўрин “Зулфияхоним” жамоасига, 2-ўрин “Тўмарис” жамоасига, 3-ўрин эса “Бибихоним” жамоасига насиб этди.

Ғолибларга вилоят ИИБ бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Самарқанд вилояти.