Юртимиз Мустақиллигининг 33 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жазони ижро этиш тизимида ҳам «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Яқинда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуди 22-сон жазони ижро этиш колонияси ходимлари «Янги Ўзбекистон» боғида бўлишди. Улар боғда ҳилпираб турган давлатимиз байроғини кўриб, мустақиллик руҳини берувчи экспозисияларни томоша қилиб, ҳурлик, озодлик энг катта бойлигимиз эканлигини яна бир бор ҳис этишди.

Рустам Шораҳимов,

подполковник.