Наманган вилояти ИИБ мажлислар залида бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник М.Убайдуллаэва томонидан тизимда хизмат қилаётган хотин-қизларга Президентимизнинг «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори моҳияти тушунтирилди.

Мазкур қарор асосида ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси қабул қиланганлиги, ходимларни «Инсон қадри учун» тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларига эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш асосий мақсад сифатида белгиланганлиги тушунтирилди.   

Йиғилишнинг иккинчи қисмида бошқарма мутахассис психологлари томонидан тизимда хизмат қилиб келаётган аёл ходималар дуч келаётган муамммолар, уларни ечиш, шунингдек, ностандарт ва экстемал вазиятларда руҳий барқарорликни сақлаш бўйича ўқув дарслари ва тренинг машғулотлари ўтказилди.  

Таклиф этилган амалиётчи психолог Дилноза Холдорова «Ёшга доир психология» мавзуси бўйича тўхталиб, ёшга доир психология бўйича қандай муаммолар мавжуд ва уларни қандай бартараф этиш лозимлиги юзасидан маслаҳатлар берди.

Тадбир сўнгида ходима аёллар психологик муаммолари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА, 

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.