ИИВ Самарқанд академик лисейида Президентимиз Шавкат Мирзиёэвнинг “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Академик лисей ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар иштирок этган тадбирни таълим муассасасининг ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси мудири Жўрабек Бойназаров очиб, Янги Ўзбекистонда демократик тамойиллар асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар хусусида тўхталди. “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқийликка айланиб, ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори, уларнинг ислоҳатчиси мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёэв эканлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди.
Тақдимотда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Гулноза ТУРҒУНБОЭВА,
“Постда” мухбири.
Самарқанд вилояти.
