Энг улуғ, энг азиз байрамимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Қуйичирчиқ тумани 1-сонли ИИБ биносида янги кутубхона фойдаланишга топширилди. Унинг очилишида иштирок этган бир гуруҳ мутасаддилар зиё масканида китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, мазкур тадбир доирасида “Китоб аксияси” ҳамда ушбу туман ИИБ тарихига оид “Бурчга содиқ ўғлонлар” номли китобнинг тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтди.
Юқори савияда ташкил этилган мазкур тадбир якунида осойишталигимиз посбонлари ва ҳудуд аҳлининг маънавий салоҳиятини янада оширишга беминнат хизмат қилувчи ушбу кутубхона фаолиятига улкан муваффақиятлар тиланди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
