Бухоро шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унинг профилактикаси ҳамда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Республика ишчи гуруҳ аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова, вилоят ИИБ ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъуллари, ёш тадбиркорлар ҳамда фаол ва иқтидорли ёшлар, таълим муассасалари сардорлари ва ёшлар етакчилари иштирок этди.
Учрашувда сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар учун яратилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва имтиёзлар мазмун-моҳияти, шунингдек, ёшлар ўртасида учраётган салбий иллатларнинг олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида, эрта турмуш, жиноятчилик, вояга етмаганлар содир этаётган ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида маъруза қилиниб, видеороликлар намойиш этилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
