ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси ўқув-дала марказида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази томонидан “Болаларга нисбатан дўстона муносабатда бўлиш ва гендер масаласидаги одил судлов” мавзусида бошланғич касбий тайёргарликни ўтаётган инспектор-психологлар билан уч кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

Тренинг Ўзбекистон Республикаси “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази юристи Шоҳрух Раҳмонов томонидан ўтказилиб, бундан асосий мақсад қонун билан алоқада бўлган болалар қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда юридик ёрдам кўрсатиш борасида инспектор-психологлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш экани таъкидланди. 

Тингловчиларнинг қизиқишларини орттириш мақсадида тренинг савол-жавоб тариқасида ўтказилиб, болалар орасида ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, келажагимиз эгалари учун хавфсизлик ва қонун ҳимоясини таъминлаш, вояга етмаганларга маслаҳатлар бериш ва ҳуқуқларини тушунтириш, гендер тенгликка асосланган юридик ёрдам кўрсатиш мавзуларида билим ва кўникмалари оширилди.

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати