Когон туманидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 7258-сонли ҳарбий қисм шахсий таркиби билан “Маънавиятли ёшлар ватан таянчи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлар ва замонавий қурол-аслаҳалар билан таништирилди.
Қисқаси, тадбирда ўқувчи ёшлар мароқли дам олишди.
А.ЭЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
