1. Амалларни беминнат қил. Агар кимгадир яхшилик қилиш имконинг бўлса, буни ҳеч бир нафсиз амалга ошир. Савоб иш айланиб, ўзингга беминнат қайтади.

2. Ёлғон гапирма. Инсон атрофдагиларни алдаб, ўзини ёлғон гирдобига ғарқ қилаётганини сезмайди. Биз кимнидир алдар эканмиз, аслида, ўзимиз ёлғонга айланамиз. Шу тариқа, ҳаётимиз ҳам, тақдир йўллари ҳам ёлғондан иборат бўлиб қолади.

3. Бошқаларни эмас, ўзингни ўзгартир. Ҳар кимнинг ўз тажрибаси, ўз йўналиши бор. Сен бунда шунчаки ўрнак ёки ёрдамчи бўлишинг мумкин, холос. Ҳеч қачон атрофдагиларнинг тақдири устидан ҳукмрон бўлишга уринма.

4. Айни шу дамда яша. Хаёллар ва ўйлар бизни кўпинча ўтмиш ёки келажак сари олиб кетади. Шундай пайтларда баъзи инсонлар «бугун»ни ҳис этмай ўтказиб юборишади. Бу катта хато. Унутма, бугунги кун – ҳаётингда энг муҳими. Айни шу дамга тўйиб яша, унинг ҳар бир онидан баҳра ол ва унумли фойдалан.

5. Фақат орзу қилавермай, ҳаракатга кеч. Орзу амалиётга кўчгандагина рўёбга чиқиши мумкин. Буни зинҳор унутма!

6. Ўзаро муносабатлар ўзаро бўлиши керак. Фақат шу «ўзаро»га тайёрлар билан мулоқот қил, бирга ишла ва ҳаракат қил. Шундагина муносабатлар ўзаро ривожланишингизга хизмат қилади.

7. Об-ҳавонинг ёмони бўлмайди. Агар муваффақияциз уринишни охирги ва имконсиз эмас, шунчаки синаб кўрилган ва мос тушмаган вариант сифатида кўришни, қийин вазиятларни эса – шахсий ривожланиш муҳити сифатида қабул қилишни ўргансак, қимматли куч ва вақтимизни беҳуда кўз ёш тўкишга сарфламай, фақат олдинга интилишга одатланамиз.

8. Дунё – қалбингга тутилган кўзгу. Сенга қандай муносабат қилишларини истасанг, худди шундай мулоқотга кириш, фикрла, ҳис эт, бажар. Бошқача сўз билан айтганда, ўзингни ҳар томонлама созла, токи кўзгудаги аксинг намунали кўринсин.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.