Онгимизни Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат туйғулари билан бойитади. Қалбимизга инсонийликнинг энг гўзал фазилатларини олиб киради. Шу боис, бу фидойи инсонларнинг хизматлари юксак қадрланиб, Ўқитувчи ва мураббийлар куни юртимизда улуғ байрам сифатида кенг нишонланади.
Хоразм вилояти Иибда ҳам мазкур санага бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Кечага ички ишлар органлари ходимлари, юрт осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган фахрийлар таклиф қилинди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Р. Султанходжаэв сўзга чиқиб, устоз-мураббийларга нисбатан миннатдорлик туйғуси қадим-қадимдан халқимиз эъзозлаб келаётган азалий қадриятлардан бири эканлиги, бу касб эгаларига нисбатан соғинч, чексиз ҳурмат ва эҳтиром, миннатдорлик туйғулари қалбимиздан муносиб жой олганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва уларни байрам билан самимий қутлади.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Р. Рахимов, фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник А.Тожиев, истеъфодаги полковник И.Ҳамидулинлар сўзга чиқиб, кўрсатилаётган бундай ҳурмат ва эҳтиром учун бошқарма раҳбариятига миннатдорлик билдиришди ва хизмат пайтида устоз-мураббийлар билан боғлиқ бўлган ҳаётий воқеаларни ёдга олишди.
Тантанали кечада юрт осойишталигини таъминлашдек шарафли вазифани сидқидилдан адо этиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ҳамда юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларига вилоят Иибнинг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
