Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда соҳа ходимларининг касб байрами тадбири бошқа жойларда бўлгани сингари, Навоий вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Дастлаб вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А. Тасбаев Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Сўнг самарали хизмат қилиб, юқори натижаларга эришган, ёшларни она Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшган ходимларга эсдалик, кўкрак нишонлари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Вилоят ИИБ ходимларидан ташкил топган ҳаваскорлар жамоаси соҳавий хизматларга оид ҳазил-мутойибалари ҳамда саҳна кўринишлари орқали тантанали тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, иқтидорли ходимлар ижросида дилрабо куй-қўшиқлар янгради.


Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.