* Орзу билан ухлаб, мақсад билан уйғонишга ўрган.
* Маррага етган инсонга йўлнинг бошида учраган тўсиқ, қўрқув ва қийинчиликлар жуда кулгили туюлади.
* Ҳаётда бошқалардан эмас, ўзингдан ўзишга ҳаракат қил.
* Чинакам мақсад кечалари уйқу бермайдиган эмас, тонгда ўриндан туришга мажбур қиладиган омилдир.
* Одамга яшашга арзигулик бир мақсад беринг ва у исталган вазиятдан чиқиб, қийинчиликларни енгиб ўтиш учун ўзида куч топа олади.
* Орзулар амалга ошиши мумкин. Бунинг учун шунчаки сўзларни алмаштириш кифоя: орзуни мақсадга, истакни вазифага, интилишни ҳаракатга.
* Аниқ мақсад ҳар қандай ютуққа эришиш учун қўйилган илк қадамдир.
* Бутун дунё сенга қарши бўлса ҳам, унутма, самолёт шамолга қарши парвоз қилади.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
