Хизмат сафари билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳрида жойлашган 7533-ҳарбий қисмда бўлган қўшинлар қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Даврон Ашуров шахсий таркиб билан профилактик йиғилиш ўтказди.
Унда сўз олган қўмондон ўринбосари сўнгги йилларда қўшинларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган ютуқлар билан биргаликда, йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 20 январъ куни имзоланган “Ички ишлар органларини профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти бўйича фикр юритди.
Бундан ташқари, ватанимиз ҳимоячилари ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларининг салбий оқибатлари ва уларга чек қўйиш бўйича тушунтиришлар олиб бориб, бу борада масъулларга ҳам бир қатор вазифалар юклади.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
