Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан тизимда хизмат қилаётган аёл ходималар ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди.Унда 6 жамоа иштирок этиб, ўзларининг профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савияси, мантиқий фикрлаш кўникмалари, билим ва иқтидорларини синовдан ўтказдилар. Якуний натижаларга кўра, фахрли биринчи ўринни “Зулфияхоним” жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин “Эверест”, учинчи ўрин “Ҳумо” жамоаларига насиб этди. Ғолибларга бошқарма раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Маҳлиё Убайдуллаева, подполковник.