Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинларини ўтказиш анъана тусини олмоқда. Яқинда Термиз шаҳридаги «Матбуот уйи»да бўлиб ўтган мусобақада вилоят ИИБ, шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда ИИВ Сурхондарё академик лисейи ходимларидан иборат 12 та жамоа ўзаро беллашди.
Фикрни чархлашга ва хотирани мустаҳкамлаш ҳамда мантиқий ёндаша олиш қобилиятини шакллантирадиган ушбу интеллектуал ўйин бу гал ҳам бир-биридан қизиқ савол-жавобларга бой ўтди. Албатта, ниҳояда ғолиблар аниқланиб, 1-ўрин Сариосиё тумани ИИБ, 2-ўрин Бандихон тумани, 3-ўрин эса Қумқўрғон тумани ИИБ жамоаларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғининг диплом, китоблар жамланмаси ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
