2021-йилдан буёнҳар йили октябръ ойида ички ишлар органлари фахрийлари ўртасида "Фаол фахрий ходим" кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Бешинчи кўрик-танловга кўркам, сўлим ва турфа гулларга бурканган Наманган шаҳри бағрини очди.
Ёшлар марказида старт олган тадбирни вазирлик Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги генерал-маёр Эркин ака Норгитов кириш сўзи билан очиб, қатнашчиларга омад тилади. Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов ёшларга ўрнак бўлиб келаётган фахрийларни "Кексалар ҳафталиги" билан қутлади ва эзгу истакларини баён этди.
Шахмат тахтасида бош қотириш, юртимиз бугуни ва тарихига, халқаро ҳаётга, ички ишлар органлари фаолиятига оид ёзма тест, оғзаки синовнинг мураккаб саволларига мукаммал жавоб топиш, фахрийлар ҳаракатидаги иштироки тўғрисида маълумот тақдим этиш, ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириш, шахсий қизиқишларини намоён қилиш борасида қизғин ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтди.
Бир неча турдан иборат беллашувнинг якуний натижаларига кўра биринчи ўринни Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги маёр Илҳомжон Табаров, иккинчи ўринни ИИВ Академияси Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Давлет Юсубов, учинни ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги маёр Қууатбай Элбаев эгаллади.
Ғолибларга Вазирликнинг пул мукофотлари, қимматбаҳо совғаси, Наманган вилояти Иибнинг эсдалик совғалари, фаол иштирокчиларга Наманган вилояти Иибнинг "Фаол фахрий ходим" кўкрак нишонларини байрам дастурхони ёзилган улуғвор кошонада ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги генерал-маёр Э.Норгитов, Вазирлик маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан жамлаш департаменти бошлиғи ўринбосари полковник Ҳ.Махсумов, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Алиэвлар тантанали равишда топширишди.
Тадбир гўзал куй-қўшиқларга бой консерт дастури билан ниҳоясига етди.
Ғайратжон Болтабоев,
ИИВ ФК раиси ўринбосари - Вазирлик ЖХД ЙҲХХ ФК раиси, истеъфодаги полковник.
