Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича анъанавий тарзда ўтказилаётган “Вазир кубоги” мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичига старт берилди. Беллашувлар Сурхондарё вилояти мезбонлигида қизғин тарзда бошланди. Дастлаб, мусобақанинг “Д” гуруҳидан ўрин олган жамоалар — Сурхондарё, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармалари, Қоровул қўшинлари ҳамда Жазони ижро этиш департаменти жамоалари ўзаро куч синашдилар. 

Айни пайтда беллашувлар юқори кайфият ва соғлом рақобат муҳитида давом этмоқда. Ҳар бир жамоа “Вазир кубоги”нинг финал босқичига йўлланма олиш учун ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Ўз мухбиримиз,

Сурхондарё вилояти.