Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш энг муҳим омиллардан бири саналади. Юзма-юз мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад аҳолининг муаммоларини тинглаш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдир.

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаэвнинг фуқаролар учун оммавий қабули бўлиб ўтди. Қабул жараёнларида туман прокурори, ИИОФМБ бошлиғи, Солиқ инспексияси раҳбари, ҳокимлик мутасаддилари, туманда фаолият юритувчи бошқарма ва бўлимлар мутасаддилари ҳамда масъуллари иштирок этди.

Фуқаролар асосан имтиёзли кредит олиш, соғлиги борасида малакали тиббий хизматга эҳтиёжмандлик, турар жой таъмири, бандлик, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, коммунал тўловларни амалга ошириш каби масалаларда мурожаат қилди. 

Қабул жараёнида 80 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, жами 42 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 18 таси жойида ижобий ҳал этилди ҳамда 1 нафар фуқаро мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 23 та мурожаат бўйича эса масъулларга аниқ муддатлар белгиланиб, ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Мазкур оммавий қабуллар аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мурожаатларига тезкор ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Азизжон Файзиев,

подполковник.