Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими мутахассис-психологлари томонидан ходимларнинг хизмат фаолиятида юзага келаётган турли низоли вазиятлар ва стресс келиб чиқишига сабабчи бўлаётган ҳолатлар, ҳамкасблари ва раҳбари билан муносабати, хизматга бўлган иштиёқи ва оилавий муаммолари ўрганилиб борилади. Шу билан бир қаторда, ходимларнинг яшаш хонадонларига борилиб, турмуш шароити, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари билан яқиндан танишилади. Бундай ёндашув ходимлар билан янада яқинроқ муносабатда бўлиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бунда асосий эътибор шахсий таркибнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, соғлом фикрлаш, шахслараро муносабатларда ижобий хислатларни шакллантириш, турли хил низоларнинг олдини олиш, ўзини намоён этишга шароит яратиш ҳамда ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, нотиқлик, мунозара юритиш маданиятини шакллантиришга қаратилмоқда.
Шу билан бирга, ходимларни ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш, руҳиятида пайдо бўлиши мумкин бўлган ўзгариш ва тушкунлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва коррексия қилиш, шунингдек, фуқаролар билан ишлашда замонавий психологик усуллардан фойдаланишда, фавқулодда вазиятлар юзага келганда психологик усуллар ёрдамида руҳий барқарорликни таъминлаш бўйича маслаҳатлар берилди.
Мазкур суҳбатлар давомида хизмат фаолияти жараёнида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, ходимларнинг оилавий аҳволи, турмуш шароитлари ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилиб, яшаш хонадонларида ҳам суҳбатлар олиб борилмоқда. Аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Муҳаммадносир ҲОЖИЕВ,
катта лейтенант.
