Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексининг 2611-моддаси
Агар мазкур қилмиш бир йил ичида такроран содир этилса — уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.