Бухоро вилояти ИИБ ташаббуси билан Ғиждувон туманининг “Барака” маҳалласида жойлашган Янги Ўзбекистон массиви ҳудудида 2,5 гектар майдонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ барпо этилмоқда. Бунда вилоят ИИБ бошлиги, полковник М.Миралимов ва бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этиб, кўчатлар ўтказишда фаол қатнашмоқдалар.

Т.АШУРОВ,

подполковник.