Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, 1960 йилда туғилган, Сирдарё туманида яшовчи М.Э. нинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, томорқасида жойлашган иссиқхонанинг орқа томонида ўтлар орасида 41 туп, бўйи тахминан 20-25 см узунликда бўлган “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимликлари экилиб, парваришланганлиги аниқланди. Гоёҳвандлик воситаси далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Ўз.Рес Жкнинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

"Постда" мухбири,  

Сирдарё вилояти