Президентимизнинг 2022-йил 25-октябрдаги «2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманида катта ишлар бошлаб юборилган.
Хусусан, туманда ушбу йўналишдаги ишларга 33 млрд 520 млн. сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда об-ҳаво шароитига қараб жойларда ушбу қарор ижроси юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги «Юқори Қораёнтоқ» Мфйда айни кунларда тендерда ғолиб бўлган «ГРЕН WИНДОW» Мчж томонидан 1 та тик қудуқ қуриш ва 8,5 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунгача 2 км. тармоқ тортилди. Ушбу ишларга 4 та техника ҳамда 16 нафар ишчилар жалб этилган.
Ушбу мақсадларга 2 млрд. 4 млн. сўм маблағ ажратилди.
Жараён якунига етгач 500 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
«Постда» мухбири.
Наманган вилояти.
