Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамкорлигида хавфли ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа мутахассислари, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилшод Мадраҳимовнинг давлат ветеринария назорати ходимлари томонидан аҳоли ўртасида ўта хавфли бўлган зооантропоноз касалликларининг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик ҳамда тарғибот тадбирлари юзасидан ахбороти тингланди.
Тадбирда вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ бошлиғи, полковник Сардорбек Раҳимов иштирок этиб, вилоят ҳудудидаги бозорлар, маҳаллалар ҳамда аҳоли хонадонларида одамлар ва ҳайвонлар учун ўта хавфли бўлган зооантропоноз касалликларининг барвақт олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларга сифациз озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишининг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик ҳамда ҳамкорликдаги назорат тадбирларини доимий равишда ўтказиб бориш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш иштирокчилари мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олишди.
Тадбирда ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
