Бу йил юртимизда ғазал мулкининг султони, давлат ва жамоат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 582-йиллиги ҳамда ўзбек классик адабиётининг улкан намоёндаси, шоҳ ва шоир, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540-йиллиги кенг нишонланади. Шу муносабат билан Иивнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари Тошкент шаҳрида жойлашган “Адиблар хиёбони”да бўлишди.

У ерда ўқувчилар мумтоз шеъриятимиз гулшанининг икки буюк устунларининг ҳаёт йўли ва ижоди билан яқиндан танишишди. Гўёки, Алишер Навоий барча ижодкорларни машваратга чорлагандай акс эттирилган кўриниш ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.