Умуммиллий лойиҳаси доирасида
Академик лицейида “долзарб 40 кунлик”
Жорий йилнинг 2-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар натижасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Ички ишлар органларида 15-декабр кунига қадар дарахт кўчатларини экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинганлиги муносабати билан ИИВ Самарқанд академик лицейида ҳам “Яшил макон”лар ҳажмини кўпайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, академик лицей биноси жойлашган ҳудуднинг иқлим шароити, экиш майдонларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, “Яшил майдон”лар сони кўпайтирилиб борилмоқда. Жорий йилнинг 16-ноябр куни 60 туп манзарали дарахтлар келтирилиб, ҳашар ёрдамида лицей ҳудудига ва ўқувчилар ётоқхонаси атрофига экилди.
Академик лицейнинг профессор-ўқитувчилари ва ўқувчиларига мазкур “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида виждонан ва сидқидилдан иштирок этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилиб келинмоқда.
ИИВ Самарқанд академик лицейи
