Айни кунларда ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятда мутасадди идораларнинг қонунбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид фаолиятини ўрганмоқда. Мазкур жараёнда асосий эътибор “қизил” тоифадаги маҳаллаларга қаратиляпти. Ишчи гуруҳ аъзолари юз берган жиноятларнинг сабаб ва омилларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича услубий ёрдам кўрсатишни режалаштирган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
