Куни кеча ИИВ Наманган академик лицей ўқитувчиси (истеъфодаги подполковник) Х.Б.Икромов "ТРАСТБАНК" хусусий аксиядорлик Наманган банк хизматлари офисида хизмат қилаётган ходимлар ва ишчи хизматчилар билан "Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршилик, кучайиб бораётган ўзаро низо ва зиддиятлар, бегунох одамларниинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва ҳавотирга солмасдан қўймайди. Тингловчиларга терроризмнинг энг асосий хусусиятлари ҳақида тушунчалар берилди.