Гулистонда Сирдарё вилоят ИИБ, прокуратура, Экология, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармалари ҳамкорлигида семинар бўлиб ўтди. Унда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқ-тартибот органларининг вазифалари муҳокама этилди.

Тадбирда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

«Постда» мухбири.

Сирдарё вилояти.