Хоразм вилояти ҳудудида юқумли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишининг барвақт олдини олиш мақсадида бир қатор назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликдаги мазкур тадбирларда қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмоқда. 

Вилоят ҳудудидаги “Момокўпир” ЙПХ масканида Урганч – Манғит йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Амударё туманида яшовчи М.Т.га тегишли “Лабо” русумли автомашина текширилганида, унинг юкхонасида тегишли ҳужжатга эга бўлмаган 380 килограмм парранда гўшти борлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотнинг яроқлилиги текшириб кўриш учун туман ветеринария бўлимига ҳужжатлаштирилиб топширилди. Шунингдек, қонун талабларига риоя этмаган М.Т.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

 Худойберган ЖАББОРОВ,

 ўз мухбиримиз.

 Хоразм вилояти.