Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда дастлаб хотин-қизлар ўртасида қонунчилик, хизмат ва ижро интизомига риоя қилишнинг аҳволи, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Шундан сўнг “Аёл – миллат таянчи”, “Жасорат ва буюклик тимсоли - аёл” номли китобларнинг тақдимоти ўтказилиб, улар ҳақида маълумотлар берилди. Йиғилиш сўнгида вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ психологи томонидан бир нечта психологик-тренинглар ўтказилди.

Нигора МАМАЮСУПОВА, 

маёр.