Бугунги кунда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, шунингдек, ички ишлар органлари ҳисобида турган хотин-қизлар томонидан қайта ҳуқуқбузарлик содир этилмаслигини таъминлаш, хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қарор топтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Ғиждувон тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масасалалари бўйича масъул ходимлари томонидан “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида қатор тарғибот ва ташвиқот тадбирлари амалга ошириляпти.
Олиб борилаётган профилактик тадбирлар давомида туманнинг Вазиршоҳ, Соктари, Амиробод ҳамда Сарвари маҳаллалари ҳудудларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди. Бундан ташқари, Амиробод ва Тошлоқ маҳаллалари ҳудудларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Давра суҳбатларида асосан бугунги кунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қарор топтириш ҳамда ҳимоя ордерини бериш тартиби ва унинг талабларини бузганлик учун келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар бирма-бир тушунтириб берилди.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
