Бухоро тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Ажрим − ечим эмас!” ва “Оила мустаҳкамлиги учун барчамиз масъулмиз!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф. Ибрагимова, вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, подполковник Д. Шаропова, “Тадбиркор аёл” уюшмаси раҳбари Д. Ахмедова, маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда ИИИ босқич “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбирда хотин-қизлар, айниқса, ёшлар ва вояга етмаганларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилиш, ўзини ўзи банд қилиш учун керакли асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар олиш тартиби, барча турдаги нафақа пуллари тўғрисида, уй-жойга муҳтож хотин-қизларга турар жой ажратилишида бошланғич бадалини тўлаб беришда кўмаклашиш ва хотин-қизларни касб-ҳунарга бепул ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда кредит олишда кўмаклашиш борасида масъул ташкилот вакиллари томонидан тушунтиришлар берилди
О. УМУРОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
