Гулистон шаҳар «Тараққиёт» маҳалласидаги эски бозор ҳудудида ноқонуний равишда таваккалчиликка асосланган «Бахтли воқеа» лоторея ўйинини ташкил этган шахслар қонуний жазога тортилди. 

Маълум бўлишича, Сайхунобод туманида яшовчи 22 ёшли А.А. ва Гулистон шаҳар 8-мактабнинг 11-синф ўқувчиси В.Н. ўзаро келишган ҳолда қиморга асосланган пул ютуғи ўйинини ташкил этган. Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ томонидан тегишли чора кўрилган. Гулистон шаҳар судида ушбу шахсларга тегишли жазо белгиланди. Уларнинг қилмишига пушаймонлиги, айбланувчилардан бирининг вояга етмаганлиги эътиборга олиниб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо белгиланган. 

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.