Куни кеча ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган 7535-ҳарбий қисм 3-баталонида юртимиз Қуролли Кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳарбий қисм командири, подполковник Туланбой Абдумажитов бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирлади. Шунингдек, Бўстонлиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Абдужабборов ҳамда Товоқсой қўрғони Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Й. Абдулакимов барчани ушбу сана билан самимий муборакбод этиб, она юртимиз осойишталик посбонларига эсдалик совғалари топширишди. 

Кўрсатилган бундай эҳтиромдан руҳланган ҳарбий хизматчилар ҳам уларга чексиз миннатдорлик билдиришди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.