Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадларини оширишда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, тикувчиликка ҳавасманд аёллар даромадли бўлишида тикув машинаси берилмоқда. Қоракўл тумани ҳокими Х.Тохиров, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар биргаликда ҳудудда ижтимоий ҳимоя реестрида турувчи, бир гуруҳ ночор оила бекаларига субсидия асосида замонавий тикув машиналари ҳамда электр печлари беришди.

Ш.ҲАЙИТОВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.