Урганч шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчилари иштирокида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда 9 та жамоа иштирок этиб, ўз билим ва интеллектуал салоҳиятини намойиш қилишди. Билимлар синовининг якуний натижаларига кўра, вилоят Иибнинг “Қалқон” жамоаси ғолиб дея эътироф этилди. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг 14069-ҳарбий қисми, Дххга қарашли 69982-ҳарбий қисм, Миллий гвардиянинг вилоят Қўриқлаш бошқармаси, вилоят ФВБ ҳамда вилоят Божхона бошқармаси жамоалари ҳам совриндорлар сафидан жой олишди.  Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.