Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объэктларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов ҳамда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Ташпўлатов Жиззах вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими фаолияти билан танишди. Мазкур жараёнда бўлимнинг 2020 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида соҳа вакилларининг қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, темир йўлларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва кўнгилсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик ҳамда бу йўналишда аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот тадбирларига эътибор қаратилди. Шу билан бирга, соҳа ходимларининг хизмат шароитлари ўрганилди.
Вазир ўринбосари Жиззах темир йўл бекати ва темир йўл вокзалида бўлиб, ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти билан танишди. Якунда ИИВ масъуллари томонидан темир йўл инфратузилмасининг хавфсизлигини ишончли таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
