Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Акмал Муратов Зомин туманининг «Пахтакор» маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Унда ҳудуд аҳолиси томонидан маҳалладаги ичимлик суви тармоғини янгилаш, ўрта умумтаълим мактабининг иситиш тизимини таъмирлаш, спорт зали қуриш, бандликни таъминлашга оид талаб ва таклифлар билдирилди. Шунингдек, турар жойни таъмирлаш, табиий газ тармоғига уланиш, оқова сув келтириш, саломатликни тиклаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалалар кўтарилди. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. 

Тадбир давомида олти кишига электр печлари топширилди. Худди шундай, 9 нафар ёш сафарбарлик чақирув резерви, 4 нафар ёш эса олий таълим муассасаси шартнома пулларининг тўлаб берилганлигига оид сертификатларни қабул қилиб олдилар. Қолаверса, ҳудуднинг фаол ёшлари фахрий ёрлиқ ва совғалар билан рағбатлантирилди. 

 Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.