Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиалида Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Бекзод Наимовнинг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари томонидан содир этилган бир қатор жиноятлар тафсилотлари баён этилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг оқибатлари тушунтирилди. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни турар жой билан таъминлаш ҳамда таълим сифатини ошириш ҳақида фикрлар билдирилди.
Якунда йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди. Маълумот ўрнида айтиш керак, 2022-йилнинг ўтган даврида Жиззах вилоятидаги олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар томонидан 40 та жиноят содир этилган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
