Фарғонада вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Дониёр Ташходжаэв иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

 Анжуманда Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи доирасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар борасида ОАВ вакиллари ва блогерлар билан очиқ ва самимий мулоқот ташкил этилди.

 Журналистлар бошқарма бошилиғи билан очиқ ҳавода юзма-юз гаплашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга асосланган жавоблар олишди. Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги, миграция хизматларида амалга оширилаётган ишлар, фуқароларга яратилаётган шарт-шароит, тизимга жорий этилаётган янги, рақамли технологиялар ҳақида сўз борди. Фирибгарлик, ўғирлик каби жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш борасида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

 Бошқарма бошлиғи журналист ва болегерлар билан ҳамиша очиқ мулоқотга, самимий ҳамкорликка тайёр эканлигини билдириб, уларни кириб келаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни – касб байрами билан табриклади.

 Анжумандан сўнг иштирокчилар вилоят Иибда ташкил этилган “102” ахборот маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

 Абдувосит СИДИҚОВ,

 “Постда” мухбири.

 Фарғона вилояти.