Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида “хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири ўтказилди. Бу жараёнда ички ишлар органлари ходимлари уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганишди. Шунингдек, таълим муассасаларида ўқувчилари давомати текширилди.

Ўз навбатида аҳоли вакиллари, хусусан ёшлар иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғиботлар уюштирилиб, мавзуга оид эслатмалар тарқатилди. Бундай тадбирлар вилоятнинг барча аҳоли пунктларида босқичма-босқич ташкил этилаётир.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.