Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда 2021 йилнинг март ойидан 2022 йил апрел ойига қадар йигитлик бурчини ўтаган муддатли ҳарбий хизматчилар ота-оналари бағрига жўнатилди.

Шу куни ўз хизмат бурчини виждонан бажарган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларини аъло даражада ўзлаштириб, ижобий натижаларга эришган ҳамда якуний синовларни муваффақиятли топширган 19 нафар муддатли ҳарбий хизматчига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди.

Гулчеҳра Бувамирзаева,

“Постда” мухбири,

Наманган вилояти.