Ғиждувон туманидаги “Кўкча” маҳалласининг чўл массивида жойлашган “Оғитма” овули ҳудудларида барпо этилаётган қўшма корхоналар ишчи-хизматчилари ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят прокурори ўринбосари А. Пулатов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Б.Шариповлар бошчилигида вилоят ҳамда туман прокуратураси, ФВВ вилоят бўйича бошқармаси ва бошқа бир қатор соҳавий хизматларнинг 100 нафардан ортиқ масъул ходимларидан иборат йиғма отряд шакллантирилди.
Тадбир давомида ҳудуд аҳолиси ҳамда ишчи-хизматчилар, чет эллик сармоядор ва мутахассислар билан якка, умумий ҳамда виктимологик профилактик тарғибот суҳбатлари ўтказилди. Уларга жиноятчиликка қарши курашиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг жабрланувчисига айланиб қолмаслик бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Н.БОЛТАЕВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
