Аёл ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларининг маданий ҳордиқ олишини таъминлаш ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7255-сонли ҳарбий қисм раҳбариятининг доимий диққат марказида. Шу мақсадда яқинда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида Андижон шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги музейга ва болалар боғига саёҳат қилишди. Тарихимиздан сўзловчи музей экспонатлари ҳарбий хизматчиларда яхши таассурат қолдирган бўлса, боғдаги ўйингоҳларда мириқиб ўйнаган болажонлар бугунги саёҳатдан жуда манзур бўлди.

Машҳура Юнусова,

кичик сержант.