Жорий йилнинг ўтган даврида Жиззах вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими томонидан шахсий таркиб тиббий кўрикдан ўтказилди. Мазкур жараёнда илк бор касалликка чалинган 7 нафар ходим стационар, 46 нафар ходим эса амбулатор шароитда даволанди. Бундан ташқари, бўлим мутахассислари соҳа вакилларининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида 400 дан ортиқ тарғибот тадбирлари уюштирдилар.
Бўлимда дерматолог Матлуба Қодирова, умумий амалиёт шифокори Шоҳида Зарипова, терапевт Зилола Сулаймонова, офталмолог Норсулув Туронова каби шифокорлар самарали фаолият юритмоқдалар.
Айни вақтда жиззахлик ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва соҳа фахрийларида жарроҳ, умумий амалиёт шифокори, биокимёвий лаборатория ҳамда санитария шифокорлари хизматидан фойдаланиш имкони бор. Қолаверса, 40 ўринли неврология ва терапия бўлимларига эга госпиталда ходимлар саломатликларини тикламоқда.
Шунингдек, соҳа вакиллари 200 га яқин беморнинг аҳволидан доимий равишда хабар олиб турадилар.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.