Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан, ИИВ М ва ФРББ бошлиғи, полковник У.Мухамедов Бухоро вилоятида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди. Унда мурожаатларни ижобий ҳал этиш, шунингдек, вилоят ИИБ М ва ФР бошқармаси, унинг қуйи тизимларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда фуқароларга яратилган шароитларни яқиндан ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.
Дастлаб, 12 нафар ўн олти ёшга тўлган фуқарога ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги расмийлаштириб берилган 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга ИД-карталар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, қабул давомида фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик олиш, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, ИД-карта олиш ҳамда доимий рўйхатга қўйиш каби 30 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлар тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, полковник У.Мухамедов Бухоро шаҳар ИИОФМБ М ва ФРБ ҳамда Олот ва Қоракўл туманлари М ва Фргларида амалга оширилаётган ишлар, қолаверса, соҳада мавжуд муаммолар билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
