Жорий йилнинг 7-феврал кунидан пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларида анъанавий ўқиш жараёни бошланди. Шу муносабат билан, транспорт воситалари ҳаракати серқатнов бўлган кўчалар юзида жойлашган мактаблар олдида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги назоратга олинди.

Пиёдалар билан содир бўлаётган оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида юртимизда олиб борилаётган “Диққат пиёда” профилактик тадбирининг мазмун моҳияти мактаб ўқувчиларига тушунтирилди. Йўл-транспорт ҳодисалари акс этган видеоролик намойиш қилиниб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.