Автомобил йўлларида ҳар икки йўл транспорт ҳодисасининг биттаси пиёда иштирокида содир бўлаётганини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қоидабузар пиёдаларга кескин чоралар кўрилмоқда. Ўтган 10 кун мобайнида 1785 та ана шундай қоидабузар пиёдага чоралар кўрилди.
Маълумот учун айтиш лозимки, пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши – энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
