Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Долзарб 40 кунлик” профилактик тадбирлари мобайнида Пробация назоратидаги шахсларни ишга жойлаштириш, иш ва яшаш жойларини ўрганиш, тунги вақтларда суд томонидан қўйилган чекловларга амал қилиш ҳолатлари доимий назорат қилиб борилмоқда. Жумладан, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган барча шахслар ўрганилиб, улар билан такрорий жиноятлар содир этмаслиги учун профилактик суҳбатлар ўтказилди.